Жамият

Бир қадам олдинга, икки қадам орқага

ЙПХ ходими видеосини берухсат интернетга чиқариш тақиқланиши мумкин.

Бир қадам олдинга, икки қадам орқага

 

ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернетга жойлаштирмаслик — Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка ана шундай норма киритмоқчи.

 

Бу тақиқни бузганларга жавобгарлик белгиланиши ҳам режа қилинган. Аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев:

 

"Хизмат вазифасини бажариш жараёнидаги ходимларни видеотасвирга олгандан сўнг унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга чиқаришга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади", — деганди.

 

Блогерлар бу таклифни қораламоқда. Davletov.uz фикрича, бу – ёпиқликка, орқага ташланган қадам:

 

"Ундан кўра ЙПХ ўз сафини профессионал, ҳалол кадрлар билан тўлдирсин, токи уларга ҳеч қанақа камера хавф бўлмайди, очиқликдан қўрқмайди", — дейди у.

 

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг сўзларига кўра, бунақа тақиқ Конституцияга зид. У буни «барча қилинаётган ислоҳотларни орқага қайтарадиган қарор лойиҳаси» деб таърифлади.

 

Kurbanoff.net канали муаллифи қонун барчага баробар бўлиши кераклигини айтиб, ички ишлар ходимлари аллақандай шахслар билан одамларнинг шахсий уйларига кириб боргани акс этган видеоларни эслатди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.