Жаҳон

Энди йўл қоидасини бузганларнинг билими жойида текширилади

Бу янгилик ҳайдовчилар орасида турлича муносабат уйғотмоқда.

Энди йўл қоидасини бузганларнинг билими жойида текширилади

Қирғизистонда 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар тўхташ жойида тезкор билим синовидан ўтказилади. Агар ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг саволларига тўғри жавоб бера олмаса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча олиб қўйилади.

 

Бу ҳақида Қирғизистон президенти матбуот котиби Асқат Алагозов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташаббус президент Садир Жапаров топшириғи билан амалга оширилмоқда ва йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш мақсадини кўзлайди.

 

Ҳайдовчи исталган вақтда «Унаа» давлат агентлиги орқали тест топшириб, гувоҳномасини қайтариб олиши мумкин. Агар биринчи уриниш муваффақиятсиз бўлса, у кейинчалик қайта топшириш имкониятига эга бўлади.

 

Бироқ қайта топшириш бепул эмас: 1-уриниш – 500 сом (тахминан 75 минг сўм); 2-уриниш – 1 000 сом (тахминан 151 минг сўм); 3-уриниш – 2 000 сом (тахминан 302 минг сўм); 4-уриниш – 4 000 сом (тахминан 604 минг сўм).

 

Алагозовнинг таъкидлашича, тест жараёни видеотасвирга олинади, бу эса шаффофликни таъминлаш ва инспекторларни ноҳақ айблашнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

Қирғизистон расмийларининг маълумотларига кўра, 2020 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномаларининг катта қисми қонунбузарлик йўли билан берилган. Кўпчилик ўқиш ўрнига пул эвазига гувоҳнома олган.

 

Ҳозир бундай амалиёт тўхтатилган бўлсада, йўлларда асосий қоидалардан бехабар ҳайдовчилар ҳали ҳам учраб турибди. Шу сабабдан ҳукумат ҳайдовчилар билимини қатъий назорат остига олишга қарор қилган.

 

Бу янгилик ҳайдовчилар орасида турлича муносабат уйғотмоқда. Айримлар уни йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш йўлида муҳим қадам деб ҳисоблаётган бўлса, бошқалар бу қўшимча қийинчилик ва харажат эканини айтиб, норозилик билдирмоқда.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди

Ҳужумлар ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган.

custom img

Эрон АҚШга яна ҳужум қилса, “йўқ бўлиб кетади” — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг янги қасос ҳужумлари янада кескин жавоб билан қарши олинишидан огоҳлантирди.

custom img

Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади

Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон Мустақиллиги шарафига давлат байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

custom img

АҚШда она 11 ойлик ўғлини отасига бермаслик учун отиб ўлдирди

Аёл боланинг отасига берилган васийлик ҳуқуқидан норози бўлган.

custom img

“Калмар ўйини” таъсиридаги икки ўсмир 12 ёшли болани ўлдирди

Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ўсмир қизларнинг ёнидан 50 кишининг исми киритилган рўйхат топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"