Жаҳон

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан такси чақаришга мажбур бўлди

Автомобиллар сув аралашган бензин билан тўлдирилгани сабаб президент кортежи йўлда бузилиб қолган.

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан такси чақаришга мажбур бўлди

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан яқинда амалга оширган Табриз сафари чоғида ноодатий вазиятга дуч келди. Президентнинг учта хизмат автомобили йўлда тўхтаб қолди ва у сафарининг бир қисмини оддий такси ёрдамида давом эттиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда президентнинг махсус инспектори Мостафо Молавий маълум қилди.

 

Воқеа Қазвин вилоятининг Тақестан шаҳри яқинида юз берган. Президент ва унинг хавфсизлик хизмати вакиллари автоуловларда Табриз томон йўлга чиққанида, Рашт чиқиш йўлидаги йўл бўйидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида автомобилларини бензин билан тўлдиришган. Аммо кўп ўтмай, барча автомобиллар техник носозлик сабаб тўхтаб қолган.

 

Текширувлар натижасида аниқланишича, ёнилғи қуйиш шохобчасида сув аралашган бензин сотилган. "Бизнинг суриштирувимизга кўра, бу шохобча илгари ҳам шундай қонунбузарликларга йўл қўйган", — деди Молавий.

 

Президент Пезешкиан маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам сўраш ўрнига, шахсий ташаббус билан оддий такси чақириб, Табризга йўл олди. "Президент вилоят ҳокимининг идорасига мурожаат қилмади ва ҳеч қандай расмий ёрдам сўрамади. У шунчаки таксига ўтирди ва сафарини давом эттирди", — дейди Молавий.

 

Эрон Миллий Нефть Маҳсулотлари Тақсимоти Компанияси (НИОПДС) ушбу АЁҚШ илгари ҳам шикоятларга сабаб бўлганини тасдиқлади. Аммо шунга қарамай, мазкур шохобча фаолиятини давом эттираётгани борасида изоҳ берилмади.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

custom img

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

Мутахассислар бундай кўрсаткич 2003 йилдан буён кузатилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири эканини қайд этди.

custom img

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

custom img

Эрон ҳали АҚШ билан келишувга тайёр эмас — Трамп

АҚШ президенти Эрон ҳар сафар музокаралар вақтида шартларни ўзгартиришга уринаётганини билдириб, бу жараён тез орада якунланишига ишонч билдирди.

custom img

Эпштейнга қизлар топишда гумонланган шахс Францияда ўлик ҳолда топилди

Эълон қилинган ёзишмаларда Сиад Эпштейнга турли мамлакатлардан топилган қизларнинг ёши, суратлари ва бошқа маълумотларини жўнатиб келгани қайд этилган.

custom img

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туннелнинг қулашига метан газининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

custom img

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

custom img

Трамп шаҳзодага нимани ваъда қилган?

Дунёда янги ядро пойгаси бошланаётган кўринади. CNN қўлига тушган махфий ҳужжатлар ва Оқ уйдаги инсайдлар глобал хавфсизликни остин-устун қилиб юборадиган келишув фош бўлганини кўрсатмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига уранни мамлакат ичида бойитишга дастлабки розиликни берган. Энг даҳшатлиси — бу келишув халқаро хавфсизлик назоратларисиз амалга оширилиши мумкин! Музокаралар аллақачон якунланган, бироқ ҳужжат ҳалигача Оқ уй столида имзо кутиб ётибди. Нега? Келинг, парда ортидаги ўйинларни таҳлил қиламиз.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"