Жаҳон

ЖССТ: Ҳомиладор аёллар ҳам COVID-19 га қарши эмланиши керак

Ташкилотга кўра, вирус ҳомиладор онадан болага юқмайди.

ЖССТ: Ҳомиладор аёллар ҳам COVID-19 га қарши эмланиши керак

 

Коронавирусга қарши дори-дармонлар ва ваксиналар  ҳомиладор аёлларда ҳам синовдан ўтказилиши керак, чунки аҳолининг ушбу тоифаси  юқори хавф остида. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

 

"Барча мамлакатларда ҳомиладор аёллар ўз ҳаёти ва фарзандларининг ҳаётини ҳимоя қилиш учун вакциналардан  фойдаланиш имкониятига эга бўлиши жуда муҳим. Шунингдек, биз ҳомиладор аёлларни янги даволаш усуллари ва  клиник синовларига қўшишга чақирамиз", деди у.

 

Шу билан бирга, Гебреесус вируснинг она қорнида ёки туғилиш вақтида болага юқиши ҳолатлари ниҳоятда кам учрашини ва она сутида вируснинг фаол зарралари аниқланмаганини таъкидлади. Шу муносабат билан ЖССТ раҳбари COVID-19 билан касалланган аёлларни янги туғилган фарзандларидан  ажратмасликка чақирди.

 

"Бу туғилишдан кейинги дастлабки кунларда болаларнинг соғлиғи ва фаровонлигига зарар етказиши мумкин", - деди у.

 

Аввалроқ ЖССТ "Omicron" штамми дунёда ҳар уч кунда икки баробарга кўпайиши ҳақида огоҳлантирганди.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"