Жаҳон

Карантин қоидаларини бузган чехиялик фуқарога 3 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

У касалликни атайлаб тарқатишда айбланмоқда.

Карантин қоидаларини бузган чехиялик фуқарога 3 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

 

Чехиянинг Влашим шаҳрида яшовчи шахс коронавирусни қасддан тарқатишда айбланмоқда, бунинг учун у уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таяниб, Влеск газетаси хабар берди. 

 

Қайд этилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида 43 ёшли эркакка коронавирус учун ижобий тест топширганидан кейин ўзини изоляция қилиш буюрилган. Шунга қарамай, касалланган киши жамоат жойларига ниқоб ва респираторсиз борган.

 

Хусусан, у ёнғин содир бўлган пайтда ўз қариндошларининг уйида ҳимоя воситаларисиз бўлган, натижада воқеа жойида ишлаган 80 га яқин ўт ўчирувчилар, полициячилар ва тиббиёт ходимларига юқтириш хавфи туғилган.

 

Умуман олганда, полиция аниқлаганидек, эркак 100 га яқин одам билан алоқада бўлган. Улардан қанчаси COVID билан касаллангани аниқланмади.

 

Қоидабузарга нисбатан жиноий иш очилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон карантин қоидаларини бузганликда айбланмоқда - биринчи карантин пайтида у 100 киши иштирокида зиёфат уюштирган.

 

Аввалроқ ЖССТ ҳомиладор аёллар ҳам коронавирусга қарши эмланиши кераклигини маълум қилганди.

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти интернет ва смартфонлардан тўғри фойдаланиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.