Спорт

Крооснинг мурожаати, Англиянинг кутилаётган янги мураббийи ва Мбаппе муваффақиятсизлигининг 2 сабаби

Европа чемпионатининг диққатга молик воқеалари.

Крооснинг мурожаати, Англиянинг кутилаётган янги мураббийи ва Мбаппе муваффақиятсизлигининг 2 сабаби

 

Евро-2024 чорак финал ўйинлари якунланди. Кейинги баҳслар 9 июль куни бўлиб ўтади. Биз шу вақтга қадар Европа чемпионатида юз берган эътиборга молик жиҳатлар ҳақида тўхтатилиб ўтмоқчимиз.

 

Тони Кроос футболдаги фаолиятини якунлади ва замонавий Германияда уни ташвишга соладиган нарсалар ҳақида гапириб ўтди. Айнан шу сабаблар туфайли у Испанияда қолишни афзал кўришини маълум қилди.

 

“Мен ҳали ҳам Германияни буюк давлат деб ҳисоблайман. Аммо ҳозир бундай эмас. Мамлакатда хавфсизлик даражаси ўзгарди. Муҳожирлар орасида ҳар доим маълум бир фоиз инсофсиз одамлар бўлади. Агар сиз уларни оломондан ажратиб қўймасангиз, бу қийин бўлади. Немис жамияти бу муаммо туфайли бўлиниб кетмоқда”, - деди Кроос.

 

Чорак финал ўйини унчалик қизиқарли бўлмаганига қарамай, Англия терма жамоаси Евро ярим финалига йўл олди. Гарет Саутгейт жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда ва термани қаторасига тўртинчи бор йирик халқаро турнирда шу босқичга олиб чиқди. Собиқ ҳужумчи ва телеэксперт Гари Линекернинг фикрича, ҳар қандай ҳолатда ҳам инглизлар бош мураббийи тез орада лавозимидан бўшатилади. Унинг ўрнини босадиган ўринбосарнинг борлиги айтилмоқда.

 

"Ишончим комилки, нима бўлишидан қатъий назар, бу турнир Гарет Саутгейт учун охиргиси бўлади. Унинг ўрнини Френк Лемпард эгаллайди. Менимча, бу тактик жиҳатдан мос келади. Футболчилар дарҳол уни ҳурмат қила бошлайди", - деди Линекер.

 

Лемпард жуда ҳайратланарли номзод. Унинг қўл остида Англия ўша юқори савияда қолишига шубҳа бор.

 

Туркия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Мериҳ Демирал Евро-2024 1/8 финалида Австрия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ғалабани ноодатий тарзда нишонлади. Шундан сўнг унга нисбатан танқид тўлқини пайдо бўлди ва унинг фонида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Германияга учиб кетди. Аммо бу ёрдам бермади - футболчи икки ўйинга дисквалификация қилинди. Туркия раҳбари бу қарорни очиқдан-очиқ норозилик билан қарши олди:

 

“Кимдир немисларнинг формаларида бургутлар бор, деб айтадими? Кимдир французларнинг лобосида хўроз борлигини гапирадими, улардан нега унақа форма кийишларини сўранг? Мериҳ ўз ҳис-туйғуларини шу ишора билан изҳор қилди. Умид қиламанки, шанба куни барча масалалар ҳал бўлади. Майдонни ғалаба билан тарк этиб, кейинги босқичга йўл оламиз", - деган Эрдўған.

 

Учрашув олдидан Туркия президенти ҳақиқатда стадионда пайдо бўлди. Ҳатто ўйиндан кейин терма жамоанинг кийиниш хонасига ҳам ташриф буюрди ва футболчиларга иштирок учун миннатдорчилик билдирди.

 

Килиан Европа чемпионатида кўп гол уриши кутилганди. У ярим финалга чиқди, лекин футболчи ҳеч қачон ўйиндан гол ура олмади. Бундай ажойиб таркибга эга жамоа учун даҳшатли статистика. "Онзе Мондиал" нашри нима учун бундай ҳолат содир бўлаётгани ҳақида маълумот тақдим этди. Биринчи сабаб айни вақтда Франциядаги сиёсий вазият. Нафақат Мбаппе, балки терма жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам бу жараёнда бевосита иштирок этмоқда. Бўлаётган воқеалар психологик жиҳатдан Килианга ҳам босим ўтказмоқда. Иккинчи сабаб 25 ёшли футболчининг жисмоний ҳолати. У турнирга тўлиқ тайёрланмаган ва бу вақт давомида бел ва тиззасида оғриқ сезган, шунингдек биринчи ўйиндаёқ бурни цинган. Бундан ташқари ҳимоя ниқоби унга маҳоратини тўлиқ намойиш этишга имкон бермаётган бўлиши мумкин.

 

Испания ва Германия учрашуви бош ҳакам Энтони Тейлорнинг баҳсли қарорларига бой бўлди. Асосийси, Марк Кукурелланинг қўлига тўп теккан бўлишига қарамай белгиланмаган 11 метрлик жарима бўлди.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Крооснинг мурожаати, Англиянинг кутилаётган янги мураббийи ва Мбаппе муваффақиятсизлигининг 2 сабаби