Сиёсат

Мирзиёев Янги Тошкент қурилишига старт берди

Давлат раҳбари иштирокида илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

Мирзиёев Янги Тошкент қурилишига старт берди

Бундан бир йил аввал, 18 март куни Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйилган эди.

 

Бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш ва дирекция тузилиб, лойиҳалаштириш олиб борилди.

 

2024 йил 3 апрель куни, муқаддас Рамазон ойида бу ерда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди.

 

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бу тарихий воқеа эканини таъкидлади.

 

«Бугун «Янги Ўзбекистон» университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби ҳамда Миллий мақом марказига тамал тоши қўямиз. Янги шаҳар қурилиши илм-фан, маънавият масканларидан бошланаётгани бежиз эмас. Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди давлат раҳбари.

 

Маърифатли жамиятнинг асосий пойдевори мактаб бўлса, муаллим унинг устунидир. Шу боис бу ерда биринчилар қаторида Тошкент давлат педагогика университетининг янги кампуси барпо этилади. У 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, замонавий спорт комплекси, маданият саройи, амфитеатр ва бошқа объектларни ўз ичига олади. Юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида «боғча – мактаб – университет» яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.

 

«Янги Ўзбекистон» университети юртимиздаги энг нуфузли олийгоҳ бўлиб, унда муҳандислик, бошқарув, ахборот технологиялари, агротехнологиялар, гуманитар ва табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрланади.

 

 

Шаҳарда мазкур университет учун ҳам замонавий кампус қурилади. Хусусан, бу ерда 10 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 1 минг 150 ўринли ошхона, кутубхона ва ихчам музей, спорт мажмуаси, олимпия сузиш ҳавзаси барпо этилади. Шунингдек, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона, профессор-ўқитувчиларга 286 ўринли турар жой қуриб берилади.

 

Навбатдаги лойиҳа — Ўзбекистон Миллий кутубхонаси учун янги мажмуа. Бу ерда кутубхона фондида сақланаётган 10 миллиондан ортиқ адабиётларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилади. Унинг мумий майдони 30 минг метр квадратни ташкил қилади.

 

Театр санъати халқ маънавияти, ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис Янги Тошкентда халқаро талаблар асосида Миллий театрнинг муҳташам биноси барпо этилади. Унда санъаткорлар учун ҳам, томошабинлар учун ҳам ҳар жиҳатдан қулай шароитлар яратилади. Келгусида у юртимиздаги барча театрлар учун ўзига хос ижодий лаборатория вазифасини бажаради.

 

Шаҳарда Алишер Навоий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази, ижод мактаби, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини жамлаган ўзига хос маънавият мажмуаси ҳам қад ростлайди.

 

Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларнинг имкониятлари ва аҳамиятига тўхталиб ўтди.

 

«Бугун пойдевори қўйилаётган масканлар кўп йиллар халқимиз маънавиятини бойитиш, ёшларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади. Янги Тошкент шаҳрининг нафақат юртимиз, балки минтақамизда ҳам чинакам илм-маърифат ва маданият марказига айланишига катта ҳисса қўшади, деб ишонаман», — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президентимиз рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"