Жаҳон

Миср археологлари 3 минг йиллик шаҳарни тиклади

Шаҳар Тутанхамон қабридан кейинги энг йирик археологик кашфиёт ҳисобланади.

Миср археологлари 3 минг йиллик шаҳарни тиклади

 

Мисрда археологлар узоқ йиллик изланишлардан сўнг 3000 йиллик қадимий шаҳарни тўлиқ очиб беришди. Ушбу шаҳар, "Йўқолган олтин шаҳар" деб номланган бўлиб, қадимда олтин қазиб олиш маркази сифатида машҳур бўлган. У Қизил денгиз вилоятининг Марса Алам шаҳридан жануби-ғарбда, Жабал Сукари ҳудуди яқинида жойлашган.

 

Бу шаҳар 2020 йилда топилган бўлиб, фиръавнлар давридаги энг муҳим кашфиётлардан бири сифатида баҳоланмоқда. У фиръавн Аменхотеп ИИИ ҳукмронлиги даврига (милоддан аввалги тахминан 1391–1353 йиллар) оид бўлиб, тарихчилар уни Тутанхамон қабри топилганидан кейинги энг муҳим археологик ютуқ деб ҳисоблашмоқда.

 

Тадқиқотчилар шаҳар ўзининг турар-жой бинолари, устахоналари, маъмурий иншоотлари, ибодатхоналари ва ҳаммомлари билан ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, улар олтин қазиб олиш учун тўлиқ жиҳозланган кон лагери қолдиқларини ҳам аниқлашган.

 

Бу кашфиёт Миср тарихининг сирли саҳифаларидан бирини очиб, қадимги цивилизациянинг бой меросини янада чуқурроқ тушунишга имкон яратмоқда.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.