Спорт

Ўтган мавсумда қайси жамоалар энг кўп пул топди?

Рўйхатга бешта клуб киритилган.

Ўтган мавсумда қайси жамоалар энг кўп пул топди?

 

Делоитте аудиторлик компанияси 2023-2024 йилги мавсумда энг кўп даромад қилган жамоалар рўйхатини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатга айни вақтда кўплаб ютуқларни қўлга киритаётган дунёнинг бешта клуби жой олди.

 

5 - ўрин

 

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўтган мавсумда 765,4 миллион евро даромад қилди. Бу жамоанинг ўзига хос рекорди ҳисобланади.

 

4 - ўрин

 

Кетма-кет омадсиз мавсумлар ва мағлубиятларга қарамай "Манчестер Юнайтед" ҳам энг кўп пул топган жамоалар қаторидан жой олди. Клуб ўтган мавсум 770,6 миллион евро даромад қилган.

 

3 - ўрин

 

Париж шаҳрининг "ПСЖ" клуби 2023-2024 йилги мавсумда 805,9 миллион евро пул ишлаб топган.

 

2 - ўрин

 

Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган "Манчестер Сити" жамоасининг ўтган йилги даромади 837,8 миллион еврони ташкил қилган.

 

1 - ўрин

 

Мадриднинг "Реал" клуби рўйхатда яққол етакчиликни қўлга олган. Жамоанинг бир йиллик даромади 1,045 миллиард экани қайд этилган.

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Синдаров ва Гукеш ўртасидаги баҳс жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш матч бўлди.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.