Жаҳон

Озарбайжонда 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Мамлакат Президенти бу бўйича тегишли қарорни имзолаган.

Озарбайжонда 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

 

26 декабрь Озарбайжонда мотам куни деб эълон қилинди. Тегишли қарорни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев имзолаган. Бу ҳақида “Caliber” хабар берди.

 

Бугун Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган "Embraer 190" йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани сабабли Озарбайжонда мотам эълон қилинди.

 

Аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Боку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Маълумотларга кўра, қулаган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВга кўра, 32 нафар йўловчи омон қолган ва улар шифохонага етказилган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва 3 киши Қирғизистон фуқароси бўлган. Омон қолганлар орасида 14 нафар Озарбайжон фуқароси, 10 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бор. Уч нафар жароҳатланган шахснинг фуқаролиги ҳозирча аниқланмаган.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.