Сиёсат

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

«Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

 

"Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб:

 

  • Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академиясини ташкил этиш;

 

  • Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузурига ўтказиш;

 

  • Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Спорт академияси ректорининг тавсиясига асосан ёшлар сиёсати ва спорт вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

 

Қуйидагилар, Спорт академиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

 

  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган кадрларни, Осиё ва параосиё, олимпия ва паралимпия ўйинларида, шунингдек жаҳон кубоги ҳамда чемпионатларида натижа кўрсатадиган спортчиларни тайёрлаш;

 

  • кадрларни тайёрлаш жараёнида илғор таълим технологияларини ва хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш;

 

  • давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари спорт базаларидаги  ўқув машғулот йиғинларини таҳлил қилиш жараёнига профессор-ўқитувчилар ва талабаларни жалб этиш, машғулотларни ўтказишнинг илғор усулларини жорий этиш;

 

  • юқори спорт натижаларига эришган таниқли спортчиларнинг жисмоний, техник, тактик ва психологик хусусиятларини таҳлил қилиш, замонавий спорт назарияси ва амалиёти, элита спортчиларни тайёрлаш, усуллари ва хусусиятларини ўрганиш;

 

  • Республика, Осиё, Жаҳон чемпионатлари ва кубокларини ҳамда олимпия ва паралимпия ўйинларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, элита спортчиларни тарбиялаш, ахлоқий тарбиялаш ва бошқариш, допинг назорати, халқаро мусобақалар таҳлил натижаларини  тажрибада қўллаш;

 

  • спортчи ва тренерлик фаолиятининг тадқиқот усуллари, замонавий спорт ютуқларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга оид илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш.

 

Спорт академиясининг мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши тасдиқланади.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

custom img

Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди

Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"