Жамият

Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган деб топилган фуқаро 1,8 млн сўм билан мукофотланди

Ўзбекистон аҳолиси орасида 2021 йил 10 майдан бошлаб юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси тест режимида ишга туширилган, 1 июндан бошлаб расман фаолият бошлаган эди.

Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган деб топилган фуқаро 1,8 млн сўм билан мукофотланди

 

 

Платформада республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланди.

Умумий ҳисобда платформада 27 482 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 20 774 нафари эркаклар, 6658 нафари эса аёллар. Ҳолбуки, Ўзбекистонда 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар сони 21 475 989 нафарни ташкил қилади.

2021 йилнинг июнь ойи якунига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафиқович Аҳмадуллин ғолиб, деб топилди ва 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Аҳмадуллин нафақат республика, балки туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққани боис, ўзининг электрон ҳамёнини 1 миллион 800 минг сўмдан кўпроққа бойитиб олди. Бунинг учун у июнь ойи давомида жами 890 947 қадам масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келди.

Умумий ҳисобда июнь ойида «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 миллион 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилди.

Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига, 7 000 000 сўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 миллион сўм республика миқёсида энг кўп юрган фуқарога мукофот тариқасида тўлаб берилди.

Маълумот учун, аҳоли ўртасида пиёда юриш ва югуришни оммалаштириш учун ишга тушириладиган «Соғлом турмуш тарзи» платформаси алкоголь ва сигарет сотувчиларидан олинадиган махсус йиғим ҳисобига молиялаштирилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган деб топилган фуқаро 1,8 млн сўм билан мукофотланди | Zamon.uz