Спорт

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиради

У "Локомотив" клубида ўйнаб келаётган эди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиради

 

"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради.

 

Тошкент клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "темирйўлчилар" Лазизбек Мирзаевни "Леганес" клубига трансфер қилган. "Леганес" жамоаси Ла Лига иштирокчиси саналиб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

 

"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг Ўзбекистон U-17 жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.