Жамият

Қорақалпоғистондан Тошкентгача бир ҳафталик саёҳат. Фақат бу гал ўзгача тарзда — велосипед билан

“...довондан тушаётганимда велосипед қияликдан шитоб билан пастга йўналди. Тормоз ишламай қолди, бурилишдаги йўл тўсинига урилишимга бир баҳя қолди.”

Қорақалпоғистондан Тошкентгача бир ҳафталик саёҳат. Фақат бу гал ўзгача тарзда — велосипед билан

 

 

Равшан Яқшимуратов Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани Тинчлик овулида яшайди. У Беруний туманидан Тошкент шаҳригача бўлган йўлни шахсий велосипедида ёлғиз ўзи  бир ҳафта давомида босиб ўтди.

 

 

“Zamon.uz” мухбири Равшан Яқшимуратов билан ана шу ҳақда суҳбатлашди.

 

 Велосипедда сайёҳат қилиш сизнинг хоббингизми? Бунга қизиқиш сизда қачондан бошланган?  

 

- Велосипедни болалигимдан яхши кўраман. Бу мен учун қўшимча машғулот. Aсл мутахассислигим — бухгалтер-назоратчи.

 

 Бу марафон қачон ва қандай бошланди?  

 

- Жорий йил август ойида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Қудратли Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажаги буюк" шиори остида веломарафон ўтказиш ташаббуси билан чиққан эдим. Бу таклифимни Туризм ва спорт вазирлиги илиқ қарши олди. 22 август куни Беруний тумани ҳудудида жойлашган Фир қалъасидан йўлга чиқдим. Веломарафон бир ҳафта давом этди: 28 август куни Тошкент шаҳрига кириб келдим.

 

 Марафондан кўзланган асл мақсад-муддаонгиз нима эди?

 

 

- Беруний-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги веломарафондан кўзланган асл мақсад — буюк сиймоларга эҳтиром кўрсатиш, бой тарихимизни тарғиб этиш, саломатликни тиклашга эътибор қаратиш, янги Ўзбекистонни бунёд қилишда ёшларга мотивация бериш, янги авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишдан иборат.

 

 Велосипед билан саёҳат сизда қандай таассурот қолдирди?

 

- Самарқандга келиб дастлаб бу қадимий шаҳарнинг Aфросиёб қалъаси қолдиқлари ва  Биринчи Президентимизнинг қабрини зиёрат қилдим. Жиззах довонида Худо асради. Велосипедда давлатимиз байроғини ўзим билан бирга олган эдим. У менинг бир фалокатдан омон қолишимга сабабчи бўлди. Довондан тушаётганимда велосипед шитоб билан пастга отилди. Тормоз ишламай қолди. Бурилишдаги йўл тўсинига урилиб, жарга қулаб тушишимга бир баҳя қолди. Аллоҳга минг қатла шукр байроқ ён томондаги тўсинга қадалиб велосипедни тўхтатишига сабаб бўлди. Қаранг, Аллоҳ мени омон қолишимга байроғимизни сабабчи қилиб қўйди. Мен буни ҳеч қачон унута олмасам керак.

 

Йўлга чиққан кунимдан бошлаб танти ва меҳмондўст халқимиз мени олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турди. Тунда уйидан жой берди. Хоразм ва Бухоро чўлларини босиб ўтишда йўл ёқасида чодир тикиб тонг оттирдим. Йўл-йўлакай юртимиз табиати, одамлари, боғ-роғлари билан яқиндан  танишдим. Таассуротларим бир олам. Бир китобга сиғмаса керагов (кулади).

 

Энг муҳими, минг километрдан ортиқ йўл юрсам ҳам велосипедим панд бермади.

 

Тошкентга етиб келганингизда сизни қандай кутиб олишди? 

 

 

- Тошкент шаҳрига кириб келишим билан мени Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари кутиб олди. Пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини сайр қилдик. Мени Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов қабул қилди. Учрашувда вазир мен бошлаган ташаббус ички туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Мустақиллик байрами билан табриклаб, менга янги ва замонавий велосипед совға қилди.

 

 Келажакда яна қандай  режаларингиз бор?

 

- Туризм ва спорт вазири билан бўлган учрашувда Тошкент-Aшхабод-Душанбе-Бишкек–Нур-Султон йўналиши бўйича "Дўстлик" веломарафони ташкил қилиш ниятим борлигини маълум қилдим. Бу веламарафон орқали Марказий Осиё минтақаси халқлари — ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссамни қўшмоқчи эканимни айтганимда вазир менга ўз ваколати доирасида ёрдам беришга тайёрлиги ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

 

Мафтуна Режаббоева суҳбатлашди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.