Спорт

Россия FIFA ва UEFA’нинг тақиқига мутлақо қўшилмайди

Россия футбол иттифоқи ушбу тақиқларни камситувчи қарор сифатида қабул қилган.

Россия FIFA ва UEFA’нинг тақиқига мутлақо қўшилмайди

 

Россия футбол иттифоқи FIFA ва UEFA’нинг Россия жамоалари ва клубларининг барча мусобақалардан четлатилишига муносабат билдирди.

 

"Россия FIFA ва UEFA’нинг Россиянинг барча жамоаларини номаълум муддатга халқаро ўйинларда иштирок этишдан четлаштириш ҳақидаги қарорига мутлақо қўшилмайди.

 

Бизнинг фикримизча, бу қарор халқаро мусобақалар меъёр ва тамойилларига, спорт руҳига зиддир. Бу очиқ-ойдин камситувчи хусусиятга эга ва жуда кўп сонли спортчилар, мураббийлар, клублар ва терма жамоалар ходимларига, энг муҳими, халқаро спорт ташкилотлари манфаатларини биринчи навбатда ҳимоя қилишлари керак бўлган миллионлаб россиялик ва чет эллик мухлисларга зарар етказади.

 

"Бундай хатти-ҳаракатлар тенглик, ўзаро ҳурмат ва сиёсатдан мустақиллик тамойилларига доимо амал қилиб келган жаҳон спорт жамоатчилигини иккига бўлиб юбормоқда. Биз халқаро спорт қонунчилигига мувофиқ FIFA ва UEFA қарорига эътироз билдириш ҳуқуқини сақлаб қоламиз", - дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Шалке 04" "Гаспром" билан шартномани бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"