Ўзбекистон

Самарқандлик аёл эрини тириклайин ёқиб юборди

“Бор-йўғи 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим”, — дейди у.

Самарқандлик аёл эрини тириклайин ёқиб юборди

Самарқандда 32 ёшли аёл маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг оёқ-қўлларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклай ёқиб юборди.

 

Суд ҳужжатларида келтирилишича, марҳум ва аёл ўртасида тез-тез жанжал бўлиб турган. Судланувчи жанжалнинг сабабини эри охирги пайтларда уйга пул олиб келмагани ва уни бошқа эркаклар билан гаплашаётганликда айблаб, рашк қилгани билан боғлаган.

 

Шу куни ҳам эркак аёлга бир шапалоқ туширган. Шундан кейин аёл эркакнинг қўл-оёғини боғлаб, танишига бензин буюртма қилган.

 

“Ўғлимни ўлдираман дегани учун бор-йўғи 1,5 литр бензин тўкдим ва ёқдим”, — дейди айбланувчи.

 

Суд ҳукми билан айбланувчи Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.