Жамият

ССВ: Коронавирус бўйича даволаш стандартларига амал қилмаган хусусий шифохонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти тўхтатилди

Маълумки, юртимизда эпидемиологик вазият мураккаблашиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони кескин ортгани сабабли жорий йилнинг май ойидан бошлаб хусусий шифохоналарга ҳам ушбу касалликни даволашга рухсат берилган эди.

ССВ: Коронавирус бўйича даволаш стандартларига амал қилмаган хусусий шифохонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти тўхтатилди

 

Бунинг учун хусусий шифохона Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан коронавирус инфекциясини даволаш бўйича ихтиёрий шартнома имзолаши белгиланган.

Қолаверса, келишувга мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасаси санитария эпидемиология қоидаларига, касалликни аниқлаш ва даволаш стандартларига қатъий риоя қилиши, даволаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни электрон ахборот тизими орқали мунтазам равишда тақдим этиб бориши лозим.

Бироқ ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, “COVID-19” инфекциясини даволаш бўйича тегишли рухсат олган барча хусусий тиббиёт муассасалари ҳам шартномада кўрсатилган талабларга тўлиқ риоя қилаётгани йўқ.

Жумладан, айрим хусусий тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандартига зид равишда шифокорлар томонидан беморларга антибиотик, гормон ва бошқа дори воситаларини буюриш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида ушбу тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар аҳволи янада оғирлашиб, ҳатто, уларнинг ўлимига ҳам сабаб бўлмоқда.

— Бугунги кунда пойтахтимиздаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод РАҲИМҚУЛОВ. — Афсуски, сўнгги вақтларда тегишли тартибда рухсат олмаган айрим хусусий шифохоналар томонидан лаборатор (ПЗР) тасдиқланмаган пневмония касалликларини “бу коронавирус эмас” деган асос билан даволаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Натижада етарли даражада жиҳозланмаган, билим ва савияга эга бўлмаган, санитария талабларига риоя этилмаган бундай шифохоналарда даволанаётган беморлар оғир асоратлар билан коронавирусни даволашга ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, “COVID-19” инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун ихтиёрий шартнома имзолаган айрим хусусий шифохоналарда ҳам даволаш стандартларига амал қилмаслик оқибатида беморларнинг аҳволи янада оғирлашиб, бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Мисол учун, коронавирус касаллигини даволашга рухсат олган пойтахтимиздаги “ASIA SHINE HOSPITAL” хусусий шифохонасида ўтказилган мониторинг давомида бу ерда беморларга юритилган касаллик тарихлари тўлиқ ва сифатли тўлдирилмаганлиги, “COVID-19”га чалинган шахсларни даволаш бўйича стандарт талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги, ташкилот “bemor.ssv.uz” электрон ахборот тизимига уланмаганлиги ҳамда коронавирус бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда тақдим этмасдан келганлиги аниқланди. Натижада йўл қўйилган камчиликлар ушбу шифохонада даволанган бемор аҳволининг оғирлашишига, кейинчалик эса давлат тиббиёт муассасисида вафот этишига сабаб бўлган.

Шу боис, ушбу хусусий муассаса билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартномани бир томонлама бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Қолаверса, 10 августга қадар ушбу шифохонада коронавирус билан даволанаётган 16 нафар беморни бошқа шифохоналарга ўтказиш ҳамда мазкур санадан бошлаб бу йўналишда беморларни даволаш бўйича фаолиятини тўхтатишга мажбурий кўрсатма берилди.

Шу билан бирга, ушбу даволаш муассасада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига ҳам маълумот юборилади.

Вазирлик, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъий назар “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда белгиланган диагностика ва даволаш стандартларига амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб, ушбу даволаш муассасаларда назорат ишларини мунтазам олиб борилишини маълум қилади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"