Жамият

Тошкентда дорихонани ўмарган икки босқинчи қўлга олинди

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Авиасозлар” даҳасида жойлашган  дорихоналардан бирига 2 нафар шахс бостириб кириб сотувчидан психотроп дори воситаларини талаб қилган.

Тошкентда дорихонани ўмарган икки босқинчи қўлга олинди

 

 

Ўзаро тил бириктириб ҳаракат қилган босқинчиларнинг важоҳатидан ваҳимага тушган дорихона ходими иш жойини ташлаб орқа эшикдан қочиб кетган.

 

Жиноятчилар ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, кассадаги 1 миллион сўмга яқин пул, уяли телефон  аппарати, видеокузатув камераси хотирасини ўзида сақловчи қурилма ва бир қанча дори воситаларини олиб воқеа жойидан яширинган. Аммо  босқинчилар қувончи узоққа чўзилмади. Шу куни Яшнобод тумани ички ишлар органи ходимлари  олиб борган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ҳар иккала босқинчи шахсига ойдинлик киритилди.

 

 

Гумондорлар С.М ва И.К яшаётган уйидан ушланди.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан босқинчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 164 моддаси 2 қисми Б банди билан  жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда уларга нисбатан  қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.