Жаҳон

Трампга президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берилди

Бу ҳақда АҚШ олий суди маълум қилган.

Трампга президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берилди

 

АҚШ Олий суди Колорадо судининг Доналд Трампнинг АҚШ президентлигига номзодини қўймаслиги ҳақидаги қарорини бекор қилди. Штат суди собиқ президент 2021 йил январь ойида Капитолийга бостириб киришда иштирок этганини таъкидлаган.

 

Олий суд қарорига кўра, фақат Конгресс уни президентликка номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаши мумкин.

 

"Бу Америка учун катта ғалаба", - деб ёзган Трамп ўзининг ижтимоий медиа платформасида.

 

2023 йил декабрь ойида Колорадо суди Трампни президентликка лойиқ эмаслиги ва АҚШ Конституциясига кўра тақиқланган намойишда қатнашгани сабабли штатдаги Республикачиларнинг бирламчи сайлов бюллетенидан олиб ташланиши ҳақида қарор чиқарганди. Намойиш деганда Трампнинг 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришда иштироки назарда тутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Трамп президентлик сайловларида Жо Байденга ютқазганди. Шундан сўнг собиқ президент Вашингтондаги нутқида, овоз бериш натижалари сохталаштирилганини иддао қилиб, мағлубиятни тан олишдан бош тортганди ва тарафдорларини курашга чақирганди.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.