Жамият

Янги ўқув йилида мактаблардаги дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилади

Янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарслар гибрид шаклда давом этишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Янги ўқув йилида мактаблардаги дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилади

 

 

Қайд этилишича, янги 2021-2022 ўқув йили яқинлашгани сари ота-оналардан унинг қандай шаклда бўлиши борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

 

“Барчангизга маълумки, бугунги кунда бутун дунёдаги каби юртимизда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари давом этмоқда. Энг ачинарлиси, ўтган йилдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда”, дейилади маълумотда.

 

Шу боис Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин

 

Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади. 

 

Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълим тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолган. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмаслиги айтилади.

 

“Ҳурматли ота-оналар! Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фарзандларингизни имкониятингиз доирасида мактабга тайёрлашингиз мумкинлигини ва бунда карантин талабларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз. Шу ўринда, бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз”, дейилади вазирлик ахборотида.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"