Жаҳон

Зеленский: Украина Россия ҳудудларини назоратда ушлаб туришда давом этади

"Бизга уларнинг ерлари керак эмас", — деди Украина президенти.

Зеленский: Украина Россия ҳудудларини назоратда ушлаб туришда давом этади

Украина президенти NBC News телеканалига берган интервьюсида Киев август ойида кутилмаган босқин натижасида босиб олинган Россия ҳудудларини президент Путин музокаралар столига ўтирмагунча назорат остида ушлаб туриш ниятида эканини айтди.

 

"Биз у ерга ўз украин ҳаёт тарзимизни ўтказмоқчи эмасмиз. Аммо Украина босиб олинган ҳудудларни назоратда ушлаб туради. Чунки бу ерлар урушдаги «ғалаба режаси»нинг ажралмас қисмидир", — деди Зеленский ва бу таклифни халқаро ҳамкорларга, жумладан АҚШга тақдим этишини қўшимча қилди.

 

Зеленский Украина Россия ҳудудида янги операцияларни режалаштиряптими ёки йўқлигини муҳокама қила олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Байден маъмурияти ҳатто Украинанинг ўзида ҳам қатъий сир тутилган Курск вилоятидаги операция ҳақида олдиндан билмаган.

 

"Биз бу операция ҳақда ҳеч кимга хабар бермадик. Бу ишончсизлик сабабли эмас. Бизнинг ўтган йилнинг ёзидаги қарши ҳужумимиз, асосан, бу ҳақда кўп реклама қилингани ва муҳокама қилингани учун муваффақиятсизликка учради. Чунки бу Россияга Украинанинг қарши ҳужумига тайёргарлик кўришга вақт берди", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.