Aномал иссиқ пайтида Тошкент ҳайвонот боғи ҳайвонлари учун сув ўйинлари
Ҳайвонот боғи матбуот хизматининг хабар беришича, волерлар, террариумлар ва ҳайвонлар павилёнларида туман ҳосил қилувчи тизим (микроклимат) ўрнатилган.

Ветеринарлар ҳайвонларнинг ўзини қандай ҳис қилаётганини назорат қилиш учун кунига икки-уч марта уларни кўздан кечиришади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилгани туфайли барча ҳовузларда сув тез-тез алмаштирилмоқда. 








