Жамият

Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартномалар имзоланди

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация Қирғизистоннинг Норин вилоятида бўлди.

Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартномалар имзоланди

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация Қирғизистоннинг Норин вилоятида бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистоннинг Норин вилоятига сафари давомида ўндан ортиқ келишув ва битимлар тузилган.

Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев томонидан икки вилоят ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишув имзоланган.

Шундан сўнг «Норин» эркин иқтисодий зонаси ҳамда «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, Норин шаҳридаги Марказий Осиё халқаро университети ҳамда Фарғона давлат университети ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларини шакллантириш юзасидан меморандумлар имзоланган.

Ҳар икки вилоят тадбиркорлари ва ишбилармонлари иштирок этган бизнес форуми ҳам самарали ўтган. Форумда савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик соҳаларида қатор келишувларга эришилган.

Хусусан, Тошлоқ, Қува, Фарғона туманлари, Қувасой шаҳри ишбилармонлари қирғизистонлик ҳамкорлар билан экспорт-импорт ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш йўналишларида муҳим шартномалар тузишган.

«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси раҳбари Фаррух Раҳмоновнинг маълум қилишича, қирғизистонлик тадбиркорлар билан 2021 йил давомида 10 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар учун шартномалар имзоланган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"