Жамият

Ўзбекистонда янги ўқув йилида 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади

Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилида 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда 5 июль куни Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Халқ сўзи online».

Ўзбекистонда янги ўқув йилида 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади

Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилида 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда 5 июль куни Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Халқ сўзи online».

2021/2022-ўқув йили учун 1-синфга қабул 15 июндан бошланган эди. Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги умумтаълим мактабларга 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда мазкур тизим орқали 1-синфга жойлаштириш учун ота-оналарда 41 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.

Тажриба-синов тариқасида жорий этилаётган электрон шаклдаги қабул жараёни 2 та босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайди.

Бунда ота-оналарга 3 та мактабни танлаш имконияти берилади. Биринчи мактаб — ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;

Иккинчи ва учинчи мактаблар — ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларининг қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.

Иккинчи босқичда 2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон платформа орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширади, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга жойлашишлари кафолатланади.

Агар ота-оналар микроҳудуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда, 1—15 август кунлари ҳужжатларини топшириши мумкин бўлади.

Маълумот учун, «Таълим тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуннинг 9-моддасига асосан бола етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади (2014 йил 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар). Мазкур қонун талаблари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги, мулкчилик шаклидан қатъи назар, яъни нодавлат хусусий таълим муассасалари учун ҳам мажбурийдир.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"