Жамият

Пешку туманида ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

Пешку тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 19 июнь куни номаълум шахс туманнинг Қарақалпоқ маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, оилавий поликлиника шифокори, с.А. нинг номидага “Микрокредит банк” АТБ томонидан расмийлаштириб берилган пластик картада мавжуд маблағларни яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, картадан жами 2.227.600 сўм пулларни ечиб олиб, ўғрилик жиноятини содир қилган.

Пешку туманида ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 3-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас махсус техник, тезкор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов, махсус техник ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган вақтинча ишсиз А.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Жиноят ишида гумон қилинувчи А.Ш. билан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Аниқланишича, у ўзига тегишли “Самсунг Ж-6” русумли телефон аппаратига ўрнатилган сим картага “Сlick Evolution” мобил иловасини улаб, мазкур сим картага илгари “Сlick Evolution” мобил иловасини улаб фойдаланиб келган с.А. нинг номидаги “Микрокредит банк” АТБ томонидан берилган пластик картадан пулларни ечиб олганлиги фош этилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда  вилоятимизнинг қолган туманларида содир этилиб фош этилмасдан қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.