Жамият

Абитуриент тайёрмисан? Ўқишга киришда нималарга эътибор бериш керак?

Юртимизда 20 июндан 20 июлгача ОТМ ларга қабул бошланади. Айни кунларда ўқишга тайёрланаётган абитуриентлар қалбида қўрқув ва ҳаяжон билан имтиҳон кунини кутишмоқда.  Қўрқув ва хаяжонни йўқотса бўладими? Шу ва шу каби саволларимизга “Жемчук” психология маркази психологи Умида Каримова жавоб берди.

Абитуриент тайёрмисан?  Ўқишга киришда нималарга эътибор бериш керак?

 

Абитуриентнинг психологик ҳолати қандай бўлади?

Абитуриентлар асосан 3 хил ҳиссиётни бошидан кечиради, яъни ОТМ га тайёрланаётган йигит-қизларда қўрқув, хавотир ва иккиланиш бўлади.  Айнан мана шу инсоннинг ичидаги қўрқув ва хавотирлари уни диққат эътиборини битта нарсага қаратиб, мақсад сари ҳаракатланишига тўсқинлик қилади.

Яна бир нарсани айтиш керакки, абитуриентга ўқишга кирмаслиги эмас, балки атрофдагиларнинг фикри, ота-онасининг сарфлаган маблағи ва вақти кўпроқ аламли бўладт. Улар айнан мана шу нарсадан қўрқади. Шунинг учун атрофдагилари учун ҳам ҳаракат қилмоқчи бўлади.

 

Мақсадни аниқ қўйиш керакми? Ёки тасодифлар ҳам рул ўйнайдими?

Мақсад аниқ бўлиши керак. Айнан қайси йўналишга ва қайси ўқишга топшириш бўйича мақсад аниқ қўйилган бўлиши шарт. Абитуриент келажакда қайси мутахассис бўлмоқчи эканини ўзи учун аниқлаб олгани маъқул.

Оддий мисол, кўчага чиқиб бирон жойга бормоқчи бўлсак, борар манзилимиз аниқ бўлса, манзилни қийналмай топиб борамиз. Лекин борадиган жой 3 ёки 4 та бўлса айланиб-айланиб мақсадимиз – асосий манзилга жуда ҳам секин етиб борамиз. Мақсад қанчалик аниқ бўлса, унга етиб бориш шунчалик осон бўлади. Тўғри йўналишда ҳаракатланиш учун ҳам мақсад керак.

Тасодифлар эса ҳамманинг ҳаётида бўлади. Бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда мақсадни аниқлаб олиш керак.

 

Агар ўқишга кира олмаса тушкунликка тушмаслик учун нима қилиш керак?

Кўпинча ўқишга кира олмаганлар депрессияга тушиб қолишади. Ўқишга топшираётган ёшларга айтардимки, инсон бор имкониятларини фақат битта нарсага тикмаслиги керак. Биздаги кўплаб абитуриентларнинг хатоси имкониятини фақатгина битта нарсага сарфлайди. Шунинг учун ўқишга киришни жуда муҳим деб ҳисоблайди.

Инсон ҳаётда ниманинг муҳимлигини оширса ўша нарсадан калтакланади, озорланади. Ўқиш муҳим, аммо ҳаётни фақат университетга кириш билан баҳоламасдан бошқа режаларни ҳам тузиб қўйиши керак. Мисол учун, агар мен бу йил тиббиёт университетига топшира олмасам ёки кира олмасам, кейинги бир йилда нима билан шуғулланишим мумкин? Бу саволга жавобни абитуриент тест имтиҳонига кирмасдан олдин ўйлаб қўйиши керак. Кейинги йил яна қайта тайёрланиши мумкин. Ёки ишлаб, ўқиши мумкин. IELTS га тайёрланиши ва бу йилга бошқа улкан мақсадларни олдига қўйиши мумкин. Мана шундай 2 3 та режани ўзининг олдига белгилаб олиш лозим. Шунда айни нарсанинг муҳимлиги тушади. Демак, бу нарсага эриша олмасам иккинчи йўлим ҳам бор, у ҳам бўлмаса учинчи йўлим бор. Айнан мана шундай бир қанча вариантларнинг борлиги биринчи қўйилган мақсаднинг муҳимлигини сал туширади. Ҳаётда ниманинг муҳимлигини биз туширадиган бўлсак, у бизга янада тезроқ келишни бошлайди.

Бу дунё баланли яратилган. Тарозининг икки палласи бор. Иккиси ҳам тенг. Биз бирон нарсани муҳим ҳисоблаганимизда тарозининг бир палласига оғирлик тушади ва иккинчиси кўтарилади. Мисол учун, бирон бир университетга кириш  ҳолатида кўрадиган бўлсак, “Мен университетга киришим керак. Кирмасам бўлмайди. Агар кира олмасам нима деган одам бўламан?” Абитуриент қанчалик шунақа фикрлай бошласа, тарозининг бир палласи оғирлашиб боради – пастга тушади, иккинчиси эса тепага кўтарилади. Ўқишга кира олмаган вақтда қанчалик пастга тушган тарози палласининг бирдан тенглашганини тасаввур қилинг. Бунақа тенглашишда эса одам умидсизликка тушиб қолади. Ҳамма нарсадан совиб кетади. Энг ёмони ўзига бўлган ишончи тушади. Инсон кучли депрессия ҳолатига тушиб қолади. Чунки у ҳаётда айнан мана шу нарсани  муҳимлаштирди. Шу сабаб бошқа вариантларни қилиб, тарозининг бу палласига ҳам кичик тошларни қўйиб қўйиш шарт. Бу каби инсонларнинг ўзига нисбатан ишончи ҳам баланд бўлади. Шу билан бирга ўзига ишончи баланд бўлган одамнинг ўқишга кириш имконияти ҳам ошади.

 

Имтиҳонда билган саволларига ҳам иккиланиб қолган вақтларда нима қилиш керак?

Аввало, битта саволни уч мартадан ортиқ ўқимаслик керак. Саволни қанча кўп ўқиса, шунча кўп чалкашади. Битта саволни инсон такрор ва такрор ўзига берган вақтида ечимини топишга қийналиб қолади. Бундай вазиятда шу саволни кейинга қолдириб, бошқасини ишлаш керак. Бошқа 5 6 та саволларни ишлаб бўлгач, қайтиб иккиланган саволини кўздан кечирса бўлади. Агар шунда ҳам иккиланиш бўлса, бу саволни охирига қолдириш керак. Қачонки битта нарсани устида узоқ бош қотирса, унинг ечимини топишга шунча қийналади. Бу эса “Хато қилиб қўймай” деган хавотирга сабаб бўлади. Чуқур нафас олган ҳолда, асабийлашмсдан вазиятни тўғри қабул қилиб, кейинги саволларни кўздан кечириш керак.  

 

Имтиҳонга бир кун қолганда қандай психологик тайёргарлик кўриш керак?

Биринчи ўринда тўйиб ухлаб олиши керак. Агар, тўйиб ухлаб олмаса инсоннинг бош мияси чарчагани ҳисобига информация кўпайиб кетади. Шу сабаб кейин керак-кераксиз ахборот мияда айланаверади. Кейин имтиҳон вақти айни керак информация сараланиб чиқмайди. Бош мияда информацияларнинг сараланиши учун ҳам уйқу зарур ҳисобланади.

Бир соат табиатда сайр қилиш керак. Бу инсоннинг диққатини жамлашга ёрдам беради. Имтиҳондан олдин имкон қадар камроқ инсонлар билан мулоқатда бўлиб, ўзи билан ўзи бўлиши керак. Хаёжон бўлса чуқур нафас олиб, чиқариш керак. Буни 10-15 маротаба такрорланг. Нафас машқлари Хаёжонни енгишда ёрдам беради. Бу машқ имтиҳон куни ҳам ёрдам беради.

Ота-оналарга эслатма! Фарзандингизга ишонинг. Болангизга ҳар қандай вазиятда у билан бирга эканингизни айтинг. Ўқишга кира олмаган тақдирда ҳам, бошқа бир қанча вариантлар борлигини ва ўқиш ҳаётда доим ҳам олий мақсад эмаслигини айтинг. Бола ота-онасининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиши унга куч беради.

 

Шаҳноза Холиқова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Абитуриент тайёрмисан? Ўқишга киришда нималарга эътибор бериш керак? | Zamon.uz