Сиёсат

БМТнинг тавсиялари ҳаётга тадбиқ этилмоқда

Қонун лойиҳасида қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

БМТнинг тавсиялари ҳаётга тадбиқ этилмоқда
2021 йил 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 270-банди Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида тизимли акс эттирилиши масалалари муҳокамасига бағишланган қўмита йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги 45/112-сонли Резолюцияси билан қабул қилинганлиги ва резолюцияда барча аъзо давлатлар жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда Ар-Риёд бошқарув принципларини миллий қонунчиликда, давлат сиёсати ва амалиётда қўллашга чақирилганлиги таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, миллий қонунчиликка БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмаларининг асосий қоидаларини киритиш орқали вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси механизмларини такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"