Жамият

Инстаграмдаги фирибгар қўлга тушди

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни “чув туширган” шахс ушланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Инстаграмдаги фирибгар қўлга тушди


Қашқадарёлик талаба қиз инстаграм ижтимоий тармоғидаги телефонлар савдоси билан шуғулланувчи сахифада қўйилган эълон орқали Айфон Х русумли телефон аппаратини кредитга сотиб олиш учун дастлаб 150 АҚШ доллари тўлаган. 3 кундан сўнг унга эълон эгаси қўнғироқ қилиб, Акцияда ғолиб бўлгани яна 430 АҚШ доллари тўласа Айфон 12 про максга эга бўлишини айтади.


Жабрланувчи қиз: 3 кундан сўнг менга жами 580 АҚШ доллари берсанг ҳам Айфон Х, ҳам Айфон 12 про макс оласан, деди. Рози бўлиб унга келинойим орқали 130 доллар, опам орқали 200 доллар бердим. 


Орадан 1 ҳафта ўтгач талаба қиз  телефон аппаратини олиши лозим эди. Аммо ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Эълон эгаси қизга турли баҳоналар билан телефон аппаратини беришни пайсалга солади. Лекин пулни ҳам қайтаришни ҳоҳламайди.
  Жабрланувчи қиз:  Бир ҳафта ўтди, бўлмади. Телефонни сўрасам, акам “таможний”да ишлайди. Ҳозир товар ўтмаяпти, сал кутиб тур, деди. Кейин яна бир ҳафта кутдим. Жавоб келмади. Сўнг алданганимни билдим. Телефонларимга жавоб бермай, мени ҳақоратли сўзлар билан камсита бошлади.  


Пул можороси сабаб эълон эгаси бўлган йигит билан гаплашиб турган қизнинг шахсий ҳаётида ҳам кутилмаган ўзгаришлар бўлиб кетди. Турмуш қурмоқчи бўлган йигити у билан муносабатларини узади.


Жабрланувчи қиз: Телефон рақамим бўлажак турмуш ўртоғимга уланганди. Бир кун у телефон қилиб у боланинг кимлигини сўради, қўрқдим. Ёлғон гапириб, ўртоғим дедим. Мени энг катта қилган хатойим шу, аслида: алдаганим.

 
Ушбу воқеалардан сўнг талаб қиз Тошкентга келиб ички ишлар органларига мурожаат қилади. Олиб борилган суриштирувлар натижасида инстаграм ижтимоий тармоғидаги эълон эгаси илгари ҳам судланган Абдуллахўжа исмли шахс бўлиб чиқди. 
А.Хусанхўжаев: У қиз билан телефон орқали гаплашиб юрдик. Орада қандайдир тушунмовчилик бўлиб, ёлғон аралашиб қолди. Пулини қайтариб беришимни айтганман. 


Ушбу шахс талаба қиздан ташқари тошкент шаҳридан  бўлган банк ходимини ҳам худди шу йўл орқали ишончига кириб ундан ҳам 400 АҚШш доллари олгани маълум бўлди.


Хозирда Абдуллахўжа Хусанхўжаевга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, ундан жабр кўрганлар бўлса 102 рақами ёки яқин орадаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин. 


Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан интернет тармоқлари орқали онлайн савдоларда эҳтиёт бўлишларини сўрайди. Агарда сизга маҳсулотларни ўз нархидан арзон  таклиф қилаётган бўлса, ёки турли акциялар орқали чегирмалар бўлаётганини айтиб шоширишса билингки бу катта эҳтимол билан фирибгарликдан дарак беради. Ҳар қандай онлайн савдоларда биринчи навбатда ушбу эълон эгаларининг сертификатини, дўконлар манзилини кўриб, қўнғироқ қилиб аниқлаштириб олсангиз бу фойдадан ҳоли бўлмайди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Инстаграмдаги фирибгар қўлга тушди | Zamon.uz