Жамият

Сохта хайрия акцияси уюштириб, 11 млн сўмни ўзлаштирган йигит аниқланди

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Р.Г. 2021 йил 14 апрел куни “Телеграм” ижтимоий тармоғида 2019 йилда туғилган жияни Х.И.нинг оғир даражада куйганлиги сабабли унга моддий ёрдам гуруҳини очиб, ушбу гуруҳга ўзининг телефон рақами, банк пластик карта рақами ва жиянининг куйган ҳолатда тасвирга олинган видеолавҳаларни жойлаштирган.

Сохта хайрия акцияси уюштириб, 11 млн сўмни ўзлаштирган йигит аниқланди

27 апрель куни номаълум шахс томонидан ушбу видеолавҳалар кўчириб олиниб,  бошқа банк пластик карта рақами ва телефон рақамини қўйиб, халқдан ёрдам сўраб бир қатор гуруҳларда жойлаштирган сохта хайрия эълонлари аниқланди.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, май ойида Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Пахтакор туманида яшовчи 2002 йил туғилган фуқаро М.Р. содир этганлиги аниқланиб, бир дона банк пластик картаси ва смартфони ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ушбу шахс “Телеграм” даги бир қатор гуруҳларда видеолавҳаларни тарқатиш орқали фуқаролардан сохта хайрия эълони остида кўрсатган банк пластик картасига жами бўлиб 11.000.000 сўмга яқин пул маблағларини тушириб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Р.га нисбатан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"