Жамият

«UzAuto Motors» Chevrolet Onix ҳамда Tracker автомашиналарини йиғишни бошлайди

“UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобил моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

«UzAuto Motors» Chevrolet Onix ҳамда Tracker автомашиналарини йиғишни бошлайди

 

 

 

Инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида, бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Биринчи босқичда Chevrolet Onix ҳамда Tracker моделлари.

 

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг 15 июль санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади.

 

Янги платформани жорий этиш дастури, янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

 

«UzAuto Motors» нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.

 

Шу ўринда алоҳида таъкидлаймиз, «UzAuto Motors» тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"