Жамият

SSV «Tez yordam»ga yuklamani oshirmaslikni so‘radi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, дам олиш кунларида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар кескин ортиши кузатилган, бу эса коронавирус билан алоқадор бўлмаган бошқа мурожаатчиларга хизмат кўрсатишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

SSV «Tez yordam»ga yuklamani oshirmaslikni so‘radi

 

 

Мамлакатимиздаги кескин эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги барча тиббиёт муассасаларининг тун-у кун узлуксиз фаолият олиб бориши йўлга қўйилди. 

Унга кўра:

  • Махсус СOVID-19 поликлиникаларининг тўлақонли фаолият юритишини;
  • мамлакатимиздаги 199та кўп тармоқли поликлиникаларда уч нафар умумий амалиёт ва бир нафар педиатр шифокори ҳамда уларга бириктирилган ҳолда уч нафар ҳамшира ва муолажа хонасига масъул ходимлардан иборат таркибда 2 сменада тун-у кун навбатчилик ташкил этилишини;
  • барча оилавий поликлиникаларда тегишли автомобиллар бириктирилгани ҳолда туну-кун ишлайдиган 2-3 нафардан оилавий шифокор ва ҳамширадан иборат постлар ташкил этилишини;
  • Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислар коронавирус бўйича аҳоли томонидан берилаётган саволларга тун-у кун тўлиқ жавоб берилиши белгиланган.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси, пневмония ёки ушбу касалликларга гумон қилинган ва бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган беморларни даволаш мақсадида мамлакат бўйича жами 82та махсус шифохоналар фаолият юритмоқда. 

Касаллик клиник белгиларсиз ва енгил кечаётгани сабабли уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш ҳамда уларга амбулатор ҳамда бемор уйига борган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида 124та ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 222та “мобил бригадалар” ташкил этилган.

«Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, дам олиш кунларида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатларнинг кескин ортганини кўриш мумкин. Бу эса коронавирус билан алоқадор бўлмаган бошқа мурожаатчиларга хизмат кўрсатишда қийинчиликлар ҳам келтириб чиқариши мумкин. 

Бу вазиятда халқимиз хизматида бўлиб турган тез тиббий ёрдам ходимларининг меҳнатини ва вақтини, уларга мурожаат қилаётган беморларнинг саломатлигини ҳисобга олган ҳолда, ўзида коронавирус аломатларини сезган юртдошларимиздан юқорида фақат шундай беморларгагина хизмат кўрсатадиган муассасаларга ҳам мурожаат қилишни сўраб қоламиз», дейилади вазирлик хабарида.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида фаолият юритаётган махсус поликлиникаларнинг манзиллари ва телефон рақамлари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

«Тобора қалтис тус олаётган COVID-19 пандемияси даврида ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлигини асранг. Унутманг, вакцинация — вирусни енгишнинг ягона йўли», дея таъкидлайди вазирлик.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"