Жамият

Саратон иссиғидан сақланинг!

Жазирама ёз. Шаҳар дим, иссиқ, ҳамма соя-салқин жой излаган, оёқ остидаги асфальт эриб кетаётгандек, гўё.

Саратон иссиғидан сақланинг!

 

 

Сўнгги кунларда ташқаридаги иссиқ ҳаво хароратига бардош бериш мушкул бўлмоқда. Бу жазирама иссиқни енгиб ўтишда бизга нималар ёрдам беради? Қандай қилиб иссиқ кунларни ўзимизга қулайроқ қилиб ўткизишимиз мумкин?

 

Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар

 

Мутахассислар 41 даражадан юқори бўлган ҳарорат инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли баланд деб таъкидлайди. Бунда нафақат беморлар, балки соғлом инсонлар ҳам ўзини лоҳас сезиши ва қатор нохуш касалликлар юзага келиши мумкин.

Охирги йилларда сайёрамизда аномал иссиқликлар тез-тез содир бўлаётгани ҳақида маълумотлар кўп. Бизнинг мамлакатимиз иссиқ иқлимли мамлакат қаторига киради. Лекин аномал иссиқда организмда кескин салбий ўзгаришлар бўлиши табиий.

Инсон организмининг 70 фоиздан кўпроғи суюқликдан ташкил топган бўлиб, бу қон-томир тизимида муҳим аҳамият касб этади. Қон-томир тизими фаолияти 36,6 ҳароратда ўз ҳужайраларини озиқлантириш, кислород билан таъминлаш функцияларини меъёрида бажара олади. Аммо тана ҳарорати баландлаб кетганда, организмда салбий ўзгаришлар рўй беради.

Шу боис, аномал иссиқ шароитида белгиланган умумий қоидаларга амал қилишимиз лозим бўлади.

Биринчи қоида — зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик. Албатта жазирамадан ҳимояловчи бош кийим кийиб юриш талаб этилади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, жазирамада офтоб уриш эҳтимоли кучаяди.

Бундай шароитда табиийки, енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш талаб этилади. Кофе, ширин, газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.

Ҳавони яхши ўтказадиган, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Тўқ, хусусан, қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади. Оқ рангли кийимлар қуёш нурини яхши қайтариш хусусиятига эга.

 

Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг!

Офтоб уриши оқибатида тана ҳароратининг кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракнинг тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Бундай пайтда офтоб урган одамни дарҳол соя жойга олиб, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйиш тавсия этилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз бўлаклари қўйиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилиб, тез ёрдам чақирилади.

Республика аҳолисини бундай шароитда муҳофаза қилиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимлари шай бўлиб турибди. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «1003» қисқа рақамли Салл-маркази фаолият кўрсатмоқда.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"