Перевалда бошқарувни йўқотган "Каптива" ҳайдовчиси ЙТҲга учради
Бугун, ижтимоий тармоқларда “Перевалда ҳозиргина ЙТҲ содир бўлди" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.


Zamon.uz мухбири Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Рустам Асқаров билан боғланди.
Маълум бўлишча, 27 июль куни соат 14:20 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 215-километрида "Каптива" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси ағдарилган.
Натижада, мазкур автомобиль ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.
ЙТҲ юзасидан ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







