Тестлар сони камайтирилади
Бу йил пандемияни ҳисобга олиб, ОТМларга киришдаги тест топшириқлари сони камайтирилади ва кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилади.


Биринчи бўлимдаги мажбурий учта фаннинг ҳар бирига 10 тадан, жами 30 та тест ва умумий 60 дақиқа белгиланади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 баллдан берилади.
Иккинчи бўлимдаги йўналишга мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан, жами 40 та тест ва умумий 120 дақиқа белгиланади. Ҳар бир тўғри жавобга 3,15 балл берилади.
Максимал балл – 189.







