Жамият

Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилади

Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ҳамда Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қурилади.

Сурхондарё  ва Хоразмда электр станциялари қурилади

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ПҚ-5193 ва ПҚ-5195 сонли қарорларида белгиланди.

ПҚ-5193 сонли “Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан “Stone City Energy” компанияси (Нидерландия) компанияси 1,2 млрд долларга тенг бўлган станцияни 25 йил давомида қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида “SCE Quvvat” МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у 30 млн доллар миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

ПҚ-5195 сонли “Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан “Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси Хоразм вилоятида 25 йил давомида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади. 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Odaş Enerji СА" МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у 1,3 млн доллар миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

Ҳужжатлар билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида инвестиция лойиҳалари доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳам маъқулланган, уларга мувофиқ:

-  лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олган;


-"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади;


 -   "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ электр энергиясини 3 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида лойиҳа компаниялари фойдасига чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган шартсиз банк кафолати тақдим этади.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"