Жамият

“Мени ақли заифга турмушга беришди. Ҳаётим барбод бўлди...”

Одам ҳаёти ё  турмушига ёлғон аралашса нима бўлади?

“Мени ақли заифга турмушга беришди. Ҳаётим барбод бўлди...”

 

Буни, албатта, тасаввур қилиш анча мушкул.  Бироқ, афсуски, орамизда шундай тақдир ёки қисматга эга фуқаролар ҳам бор экан.

 

Zamon.uz сайтига Жиззах вилояти Фориш туманида истиқомат қилаётган  Гулнора Ҳамидова исмли аёл мурожаат қилиб, уни алдаб ақли заиф одамга турмушга беришгани ҳолатига нисбатан  ҳуқуқий баҳо берилишини сўраган.

 

Гулмира Ҳамидова, 33 ёш:

 

—Ёшим анчага етиб қолган, шу туфайли хонадонимизга совчилар деярли келмай қўйган  эди. Бир куни мутлақо бегона одамлардан  совчи келди. Ўйлаб ўтирмай учрашишга  рози бўлдим. Лекин йигит учрашувга  келмади. Мен ўша куни роса кутдим. Кейин  куёв коронавирусга чалинибди, деб айтишди. Шундан кейин совчилар яна 3 маротаба келишди. Бироқ улар билан куёв яна келмади. Телефон ҳам қилмади.  Куёв келмаганга яраша ҳеч бўлмаса телефон қилсин, дедим, лекин қайнисинглим акам ишда,  вақти йўқ, тўй учун пул топяпти, деди. Шундан сўнг  иложсизликдан куёв яшайдиган маҳаллага бордик.  Маҳалла раисига учрашдик. Оиласи яхши эканлигини, йигит ҳам одобли,  бироқ камгап ва уятчан, деб айтишди. Мени роса аврашди.  Иложсизликдан куёвнинг расмини кўриб тўйга рози бўлдим.

 

—Кўрмасдан, гаплашмасдан қандай рози бўлиш мумкин?

 

 —Уйдагилар  “Тегмасанг қолиб кетасан, сени бошқа ҳеч ким сўраб келмайди”, қариндошларим эса “Бурунги замонда  ҳам момоларимиз куёвни кўрмасдан   рози бўлишган”,  деб мени кўндиришди. Биз тиббий кўрикдан ўтдик. Сўнг тўй бўлди. Тўйнинг эртаси куни эрим эркак эмаслигини билдим. Буни ўзи ҳам тан олди.

 

Мени ўша куни уйга олиб кетишмоқчи бўлишди, лекин қайнонам “Олиб кетманг, ҳеч бўлмаса уч кун қолинг”- деб ялиниб ёлворди. Қайтиб борсам, биров ишонади, биров ишонмайди, гап бўлишимни ўйлаб қолишга  қарор қилдим. Мени келинлик уйимга ташлаб кетишди.  Куёв муомилани умуман билмас экан, ҳамма билан бесабаб уришади, ўзича сўкинади. Мен аввалига  тушунмадим.Кейин билсам эрим ақлан заиф экан.

 

— Куёвни ҳеч бўлмаса загсга келганида кўргандирсиз, наҳотки  гап-сўзи ёки хатти-ҳаракатларини кузатмадингиз. Ақлан заиф бўлса, бир қарашдаёқ билинарди-ку?

 

—Ҳа, келди, лекин у мендан анча узоқда турди. Ёнимда асосан қайнисинглим юрди. Мен гаплашолмадим. Тўғрироғи, гаплашишга қўйишмади. Имзони ҳам ўзи эмас, қайнисинглим қўйди. Загсга аризани  ҳам эрим эмас, қайнисинглим ёзди. Сўрасам, акам ўқимаган, ёзишни билмайди, деди.

 

—Гаплашиб кўришга ҳаракат қилдингизми, ё сизга бирор ножўя гап айтдими, нега ақлан заиф, деган хулосага келдингиз?

 

—Чунки ўзига ўзи гапиради. Мен билан умуман гаплашмайди, фақат  овқат сўрайди.  Бир ой яшаб кўрдим, лекин чидолмадим, уйимга кетиб қолдим.

 

Зумрад Хўжаева, маҳалла фаоли:

 

—Бу оилани бир йил давомида ўргандим. Оила яхши, тинч, бирор марта уйда жанжал бўлмаган. Йигит туман сув таъминоти бўлимида супурувчи бўлиб ишлайди. Улар ҳар олти  ойда тиббий кўрикдан ўтади. Йигитни ўзи билан ҳам гаплашганман, туппа-тузук бола.

 

—Унда нега ажрашишди, сабабини суриштириб кўрмадингларми?

 

—Суриштирдик.  Эркак  кишида тиббий жиҳатдан муаммо бор экан,  деб айтишди.

 

—Куёвнинг руҳий касалликлар шифохонасида назоратда туришидан хабарингиз борми?

 

—Ёлғон, бўлмаган гап, эшитмаганмиз.

 

Биз воқеани фақат Гулмирадан тингладик. Албатта, бир томонлама хулоса чиқариб бўлмайди. Муаммо айнан кимда эканлигини билиш,  тўғри хулосага келиш учун биз иккинчи томонни ҳам эшитиш учун   куёв билан боғланишга ҳаракат қилдик. Афсуски куёв биз билан субатлашишини истамади. Унинг яқинлари, опа-сингиллари ҳам  суҳбатдан бош тортди.

 

Нилуфар Холматова, адвокат:

 

—Бу ерда сохта никоҳ тузилган. Демак,  Фуқаролик кодекси ва Оила кодексида ҳам сохта тузилган никоҳ бекор қилинади. Бундан ташқари мурожаат этувчи куёвни эркаклик томонидан носоғлом эканлиги ва руҳий ҳолати ўзида эмаслигини яширгани учун фуқаролик судига беришга юз фоиз ҳақлидир. Тўй учун  кетган харажатларни суд ундириб беради. Бу ерда лоқайдлик ва эътиборсизлик билан қараганлиги учун ФХДЁ ходимига нисбатан  ҳам қонуний жавобгарлик  масаласи  бор. Моддий-маънавий зарар хам ундириш мумкин. 

 

Ёлғон билан қурилган оила охир-оқибат яхшилик билан тугамади. Сўзимиз сўнгида айтадиган гапимиз шуки, бировнинг ҳаётини издан чиқаришдан олдин, бировнинг ҳаётига кафиллик беришдан аввал ҳаммамиз, энг аввало, ўзимизнинг фарзандларимизни  кўз олдимизга келтирайлик. Бу ҳаётни чархпалакка менгзаш мумкин, тақдир тақозоси билан у айланиб яна ўзимизга қайтиб келиши ҳеч гап эмас.

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Мени ақли заифга турмушга беришди. Ҳаётим барбод бўлди...” | Zamon.uz