Жамият

Наманганда Nexia йўл четидаги пастликка қулади, йўловчи аёл вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида Nexia йўл четидаги пастликка тушиб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Наманганда Nexia йўл четидаги пастликка қулади, йўловчи аёл вафот этди

 

Қайд этилишича, 2021 йил 1 август куни соат 15:00 ларда Тошкент–Ўш йўлининг 245-километрида Поп тумани «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида Андижон вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл бошқарувидаги Nexia’ни ишонч қоғози билан Тошкент–Водий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлнинг четидаги пастликка тушиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти ва автомашинада бўлган йўловчилар, 2010 йилда туғилган қизи бош мия чайқалиши ҳамда Андижон вилоятида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, автомашинада бўлган маҳалладоши 1962 йилда туғилган аёл воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 август куни Жиноят кодекснинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"