Жамият

“Саид оталиқ“ қачон рўшнолик кўради?..

Она диёримиз  ўзининг қадимий ва бой  тарихи, миллий анъаналари билан дунё тамаддуни тараққиётига катта ҳисса қўшган, десак муболаға қилмаган бўламиз.

“Саид оталиқ“ қачон рўшнолик кўради?..

 

Уларни кўз қорчуғидек асраш ва авлодарга мерос қолдириш барчамизнинг бурчимиз ва вазифамиздир. Бироқ айрим қадимий иншоот ва осори атиқаларимиз эътиборсизлик ва лоқайдлигимиз туфайли нураб бораётгани ҳам сир эмас.

 

 Денов туманидаги “Саид оталиқ” мадрасаси  ХVI аср билан тенгдош. Бироқ у, айни пайтда, қаровсиз аҳволга келиб қолган.  Мадраса бир муддат масжид вазфасини, собиқ Иттифоқ даврида эса қамоқхона вазифасини бажарган.

 

Мадраса яқинида ёйма деҳқон бозори бор бўлиб, иморатнинг биринчи қаватдаги ҳужралари шу ерда савдо-сотиқ қиладиган маҳаллий аҳоли учун  омборхона вазифасини ўтайди. Ушбу жойларни суратга олиш жараёнида журналистман дейишимга қарамай тижоратчилар қаршилигига  учрадим. Улар мени мадраса ичига киритишмади, фақат дарвозасидан  бош суқиб, қарай олдим, халос. Ерлик аҳоли айтаётган “қурилиш”дан дом-дарак йўқ, фақат қийшайиб қолган эшиклар ва пештоқи зўрға турган томни кўриш мумкин.

 

Бурчак қисмидаги минораларига ёмғир мавсумида 0.7 – 1.5 метргача намлик кўтарилади. Қуруқ мавсум бошланиши билан улар қурийди ва умалиб, чўка бошлайди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 — 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда “Саид оталиқ” мадрасасини  таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мажмуа атрофида ер ости сув сатҳини пасайтириш учун зарур маблағларни 2020 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиши, Молия вазирлиги мажмуани таъмирлаш-тиклаш учун зарур бўладиган маблағларни 2020-2021 йилларда республика бюджетидан ажратиши, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар мажмуада таъмирлаш-тиклаш ишлари тўлиқ якунланишини таъминлаши белгиланган.

 

—Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтди ва унга 13 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши керак эди. Лекин маблағ йўқлиги учун ҳалиям ишларни бошлай олмаяпмиз, – дейди вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Шоҳиста Ҳотамқулова

 

Қурилиш пудратчиси сифатида “Ижод-ижод” хусусий корхонаси билан шартнома имзоланган. Пудратчиларнинг бизга маълум қилишича, ҳозирга қадар обидада 1 ярим миллиард сўмлик қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилган. Лекин бошқа маблағ йўқлиги сабабли ишлар тўхтаб қолган.

 

Туризм ва спорт вазирлиги вилоят бошқармаси ходими Жўрабек Тўраев билан боғландик.

 

 —Сурхондарё вилояти учун  60 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Шундан 13 миллиарди “Саид оталиқ” мадрасаси учун сарфланади. Айни пайтда ушбу маблағларни  етказиб бериш ҳаракатидамиз – дейди Жўрабек Тўраев.

 

Маълумотларга қараганда мадрасадаги қурилиш-тиклаш ишлари шу йилнинг 1 ноябригача тугаши керак. Ноябргача эса уч ой вақт қолди. Улгириша олармикан?..

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чироқчининг Тарағай қишлоғидаги хароба ҳолига келиб қолган Амир Темур ҳайкали ҳақида ҳам ёзгандик.

Зайниддин Норқувватов

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"