Жамият

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокара ўтказди, деб хабар берди«Дунё» АА.

 

Махсус маърузачи «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги янги қонуннинг қабул қилинишини мамнуният билан қабул қилди ва бу орқали диний эркинликни таъминлаш учун «қонунчилик тизимига кўплаб ижобий ўзгаришлар киритилганини» таъкидлади.

 

Суҳбатда ушбу актнинг қабул қилиниши барча динлар ва эътиқодлар учун инклюзив маконни сақлашга имкон берадиган, самарали ҳуқуқни қўллашни таъминлашга қаратилган ўзаро таъсирнинг янги босқичининг бошланиши эканлиги қайд этилди.

 

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукумати билан ўрнатилган конструктив мулоқотни давом эттиришга ва Нью-Йорк шаҳар университетининг Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар Институти (CUNY-RBI) ва Эссекс ҳуқуқ мактаби (Essex-HRC) кўмагида техник ёрдам бўйича дастурни йўлга қўйиш учун сентябр ойининг бошида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

Дастурда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, дастур БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган мониторинг ва баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш бўйича консультатив тавсиялар берилади.

 

БМТнинг махсус маърузачиси «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумини ўтказиш режаларини маъқуллади ва конференция якунлари бўйича «Бухоро декларацияси» ни қабул қилишнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон тарихан диний ва конфессионал хилма — хил меросига эга бўлган Ислом маркази ҳисобланади.

 

Аҳмад Шаҳид Бухоро декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур консультатив ёрдам кўрсатишга, шунингдек декабрь ойида Ўзбекистонга ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун тайёрлигини тасдиқлади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"