Жамият

Қашқадарёда Isuzu билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди. 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu юк машинаси ўзаро тўқнашган. Оқибатда Lacetti’да ёнғин содир бўлиб, унинг ичида бўлган 4 нафар одам куйиб вафот этган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қашқадарёда Isuzu билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди. 4 киши вафот этди

 

 

Маълум қилинишича, бугун 5 август куни, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган қисмида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш.К. бошқарувидаги Lacetti Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётган Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Isuzu юк машинасига урилган.

 

Тўқнашув оқибатида Lacetti машинасида ёнғин келиб чиққан ва унинг ичида бўлган тўрт нафар фуқаро таниб бўлмас даражада куйиб вафот этган. 

 

Деҳқонобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими масъули Ў.Йўлдошевнинг айтишича, ёнғин ҳақидаги хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига 14:25 да келиб тушган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 14:27 да етиб бориб, ёнғин 14:29 да қуршаб олинган ва 14:45 да ўчирилган.

 

Туман ИИБ ходимлари билан суҳбатлашган Isuzu ҳайдовчисининг маълумот беришича, Lacetti машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи катта эҳтимол билан ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, юк машинаси билан тўқнашган.


 
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"