Ноқонуний ердан фойдаланиб, иморат тиклаган фуқарога огоҳлантиришдан сўнг чора кўрилди
Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Ўзбекистон махалласи худудида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино иншоотлар Кадастр агентлигининг Сайхунобод туман бўлими инспекторлири томонидан аниқланиб, тегишли тартибда огоҳлантирилган эди.

Бу ҳақида тегишли идоралар ZAMON.UZ'га хабар қилди.
Хозирги кунда ўзбошимчалик билан егалланган ер майдонида қурилган бинолар Ўзбекистон Республикаси ер Кодексининг 91-моддасига асосан фуқаро ўз хисобидан буздириш ишларини амалга оширди.
Маълумот учун ҳозирги кунда Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг туман шаҳар бўлимлари томонидан жами 920 та ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлиб, шундан 288 та ер қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилди. Қолган 632 та қонун бузулиш ҳолатлари тегишли идора ва ташкилотларга юборилди.







