Жамият

Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади

Ўзбекистон Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда технологик трансферни амалга оширади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади

 

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Технологиялар трансфери бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохоновга кўра, натижада ўзбекистонликлар саратонни эрта аниқлаш учун аввалгидан 4 баробар камроқ маблағ сарфлайди. 

 

"Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда саратон касаллигини эрта босқичда антитаначалар орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиши кутилмоқда. Ўзбекистонда кимдир саратонни эрта аниқламоқчи бўлса, қон топширади, қон махсус лабораторияга жўнатилади ва қўшни мамлакатларга жўнатилади. Уни аниқлаш учун тахминан 2 ой вақт кетади", деди у.

 

Саратонни эрта аниқлаш учун нафақат вақт, балки маблағ ҳам сарфланиши табиий. Бобохоновнинг қайд этишича, ушбу технология трансфери ўзбекистонликлар учун 4 баробар арзонга тушади ва жавобни 2 ҳафтада олиш имконини беради.

 

"Бу каби амалиёт Ўзбекистонда бўлмагани учун аҳоли 2 миллион сўм атрофида харажат қилишига тўғри келади. Агар амалиёт Ўзбекистонда йўлга қўйилса, 500 минг сўм, яъни 4 баробар арзонга тушади", деди Жамолиддин Бобохонов.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.