Жамият

Қорақалпоғистонда транспорт вазири ва ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

Тадбиркорлар мурожаатларига вақтида жавоб бермаган Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаров ва Қонликўл тумани ҳокими ўринбосари суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қорақалпоғистонда транспорт вазири ва ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

 

Бизнес-омбудсманнинг хабар беришича, Нукус шаҳри ва Қонликўл туманида фаолият юритувчи 2 тадбиркор томонидан йўлланган мурожаатларга қонунчиликда белгиланган муддатда жавоб бермаган мансабдор шахслар суд қарорига асосан жаримага тортилган. 

 

Маълум бўлишича, Нукус шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Aвтотранс ХХХ” МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига мурожаат юборилган, аммо мурожаат белгиланган муддатда кўрилмаган.

 

Худди шундай ҳолатга Қонликўл туманида фаолият кўрсатувчи “Green World” МЧЖ ҳам учраган. Жамиятнинг ер майдонини қайтариб бериш юзасидан мурожаати Қонликўл туман ҳокимлигига юборилган.

 

Қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорларнинг аризалари давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Белгиланган муддатни бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига мувофиқ мансабдор шахсга нисбатан жарима солиш учун асос бўлади.

 

“Бизнинг амалиётимизда давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузиш ҳолатлари аниқланади.

Икки ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ва Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Натижада, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар ва Қонликўл тумани судларининг қарорлари билан юқоридаги мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланди”, — дейилади Бизнес-омбудсман хабарида.

 

Бизнес-омбудсманнинг маълум қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ва Қонликўл туман ҳокими ўринбосари БҲМнинг 1 баробари миқдорида жаримага тортилган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"