Жамият

Туркияда «Хива бобо» ёдгорлиги ўрнатилди

Ривоятларга кўра,  ХII асрда Марказий Осиёдан Онадўлига туркий қавмларнинг кўчиши кенг кузатилган бир даврда асли хивалик Хива бобо ўзининг саккизта укаси билан Туркиянинг Ўртаҳисорига келиб қолган. Кейинчалик улар атрофдаги ерларни ободонлаштириб, ҳозирги Ўртаҳисорни барпо этган.

Туркияда «Хива бобо» ёдгорлиги ўрнатилди

 

 

Вақт ўтиши билан «Хива бобо» қисман ўзгариб, «Хиба бобо» шаклида талаффуз этила бошланган. Ушбу шаҳарнинг бугунги аҳолисининг асосий қисми ўзларини Хиба бобо ва унинг саккиз биродари авлодлари деб билади.

 

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида «Хива шаҳри — туркий дунё маданий пойтахти» дастури доирасида Туркиянинг Невшеҳир вилояти ҳудудида жойлашган Ўртаҳисор (Кападокия) шаҳарчасида «Хива бобо» ёдгорлиги ўрнатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

 

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси, «Турксой» халқаро ташкилоти ҳамда Ўртаҳисор ҳокимияти ҳамкорлигида шаҳарчада «Хива бобо» ёдгорлигининг очилиш маросими ўтказилди.

 

Ўртаҳисар ҳокими Мустафа Атеш ёдгорликнинг бунёд этилишидан асосий мақсад сўнгги беш йилда жадаллик билан тараққий этиб бораётган Ўзбекистон — Туркия муносабатларига камтарона ҳисса қўшиш эканини билдирди.

 

— Биз ўртаҳисорликларнинг ота юртимиз Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири - Хива билан алоҳида боғлиқлигимиз мавжуд, — деди у.

— Қарийб минг йил олдин Хива бобо Хоразмдан келиб, бизга гўзал ватан барпо этган. Бизлар Хива бобонинг фарзандларимиз. Бинобарин, бугунги ёдгорлик бизнинг ўзлигимизнинг тимсолидир.

 

 

Турк ҳайкалтароши Энсар Шаҳин томонидан яратилган ушбу ёдгорликнинг олд томонида Хива бобонинг тимсоли жой олган. Асарнинг ўнг ва чап томонларида эса рамзий эшиклар ишланган бўлиб, улар Ўртаҳисорга кириш йўли Хива бобо томонидан очиб берилганига ишора қилади. Ёдгорликда Хоразм воҳасига хос бўлган ва Ўртаҳисордаги қадимги осори атиқаларда ҳам сақланиб қолган нақшларга ҳам ўрин берилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.