Жамият

Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди

 

 

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 15 август куни соат 10:30да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига Бўстонлиқ тумани “Янгиовул” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчада 5 нафар фуқаро қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

 

Қайд этилишича, фуқаролар Чирчиқ дарёси бўйида дам олиш мақсадида дарё ўзанида жойлашган оролчага ўтиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилгани ва оқим тезлашгани туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмаган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари белгиланган ҳудудга етиб боришган. 

 

Билдирилишича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 5 нафар фуқаро махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди | Zamon.uz