Жамият

Тошкентда «Клексан» дори воситасини ноқонуний равишда муомалага киритаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида «Клексан» номли дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Тошкентда «Клексан» дори воситасини ноқонуний равишда муомалага киритаётган шахслар ушланди

 

 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Х.Ф., МЧЖ раҳбари Ж.М., фуқаро В.С. ва бошқалар Давлат божхона қўмитасининг юк хатига асосан МЧЖга вақтинча сақлаш учун топширилган 3649 дона «Клексан» номли дори воситаларини омборхонадан олиб чиқиб, ноқонуний муомалага киритиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"