Тошкентда ЙТҲ содир бўлди, 3 киши касалхонага ётқизилди
Чилонзор туманида «Matiz» ва «Nexia-3» содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар икки ҳайдовчи ва «Matiz» йўловчиси касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.


2021 йил 17 август куни тахминан соат 15.00 да Чилонзор тумани Сеул кўчасида 1978 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги «Matiz» ва 1988 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги «Nexia-3» автомобили тўқнашуви рўй берди.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳамда «Matiz» автомобилининг йўловчиси Б.М. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.







