Жамият

Фарзандининг мактабга боришига тўсқинлик қилаётган ота оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга айни вақтда Туркия давлатида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртимиз А.С. томонидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати маълум қилди.

Фарзандининг мактабга боришига тўсқинлик қилаётган ота оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

 

 

Мурожаат муаллифининг ёзишича, у 2015 йилда турмуш ўртоғи В.М.дан қонуний ажрашган, улар ўртасида 2013 йилда туғилган бир нафар ўғил фарзанд бор.

 

Собиқ турмуш ўртоғи В.М. алиментдан қарздорлиги сабабли ҳамда таъқиқда бўлишига қарамай ноқонуний йўл билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетади ва Россия Федерациясида яшаб юради.

 

В.М.нинг ҳозирги кунга қадар тўланмасдан келинаётган алимент қарздорлиги 50 млн. сўмдан ортган. Мурожаатчи А.С. 2019 йилда турк фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтади. Собиқ турмуш ўртоғининг кўп миқдорда алимент қарздорлиги вужудга келганлиги сабабли, А.С. ўз ўғлини Туркия давлатига олиб кетишида отанинг рухсати шарт бўлмаган.

 

Туркия давлатида фарзандининг яшаши учун барча шароитлар мавжуд, бироқ Туркия давлати қонунларига кўра, вояга етмаган чет эл фуқароларининг қонуний рўйхатдан ўтиши учун ота-онасининг рухсати бўлиши белгиланган. Ушбу рухсат бўлгандагина фарзанд мактабда таълим олиши мумкин. Аммо, боланинг собиқ отаси бунга розилик бермаган.

 

Мазкур мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ўрганилди. Собиқ эр-хотинларнинг ўзаро шахсий хусумати туфайли ота В.М. ўз ўғлига Туркия давлатида қонуний рўйхатдан ўтиши учун розилик беришдан бош тортган. Мурожаатчи А.С.нинг фарзанди ҳозирги кунда 8 ёшга тўлишига қарамай мактабга бора ололмаган. Ушбу масала юзасидан А.С.нинг акаси ишончнома асосида В.М.ни оталикдан маҳрум қилиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судига даъво аризасини киритган.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, В.М.нинг 50 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бўлиб, 7 йил мобайнида у ўз фарзандини бирор марта ҳам кўрмаган ва хабар олмаган, на моддий, на маънавий ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган, оталик бурчини бажаришдан бош тортиб келаётган, қонунга зид равишда Ўзбекистондан чиқиб кетган собиқ турмуш ўртоғини (В.М.ни) оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи Олий судгача етиб келган.

 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг мазкур иш юзасидан Олий судга киритган хулосаси ҳамда назорат инстанциясида Омбудсман вакилининг иштирок этиши билан мурожаатчининг собиқ турмуш ўртоғи оталикдан маҳрум қилиниб, Туркия давлатида онаси билан яшаб келаётган ўғил мактабга бориб таълим олиш имкониятига эга бўлди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.