0

Тошкентда шиналар ўрнига ғишт қўйиб кетаётган ўғирилар қўлга тушди

Сўнгги вақтларда ички ишлар органларига Тошкентда  автомобиль шиналари ўғирлаб кетилаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез келиб тушмоқда. Ўғирликлар асосан тунда содир бўлар, ўзидан ҳеч қандай из қолдирмас, ўғирлик жойи ҳар куни ўзгариб турарди.

Тошкентда шиналар ўрнига ғишт қўйиб кетаётган ўғирилар қўлга тушди

 

 

Қизиғи шундаки, улар  асосан Gentra русумли автомобилларнинг биратўла тўрттала  балонини ҳам ечиб олиб ўрнига ғишт қўйиб кетарди.

 

Ўғрилар нафақат қаровсиз қолган автомобиллар, балки автотураргоҳга қўйиб кетилган машина балонларини ҳам бир зумда ўмариб кетишган.

 

Бемор сифатида республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига келган фуқаро ўзининг Lacetti русумли  автомашинасини  касалхона автотураргоҳида  қолдириб ичкарига кирган. Хасталиги  жиддий бўлгани учун учун уни касалхонадан қайтиб чиқиш имконияти бўлмаган. Ўша куни тунги соат 01:20 да эса кутилмаганда унинг автомашинасига уланган пульт сигнализацияси ишлаб кетади. Беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун машинасидан хабар олиш имкони бўлмайди. Бу имкониятдан фойдаланган ўғрилар унинг автомашинасини 4 та ғилдирагини ечиб кетишади.

 

 

Жиноят қидирув ходимлари томонидан шифохона камералари кўздан кечирилганда жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар воқеа жойига оқ рангли Spark автомашинасида келгани маълум бўлди ва тезда автоулов қайд этилган манзилга йўл олинди. Гумондор И.А  ва Т.А хонадони кўздан кечирилганда  Gentra русумли автоуловга тегишли шина ва дисклар топилади.

 

Тергов ҳарактлари давомида аниқланишича, иккала шоввоз  аввал ҳам пойтахтнинг Юнусобод, Чилонзор, Учтепа туманларида 7 та автомобиль балонини ечиб, уларни эҳтиёт қисмлар дўконига  пуллаган.

 

Гумондор И.А  ва Т.А.га Жиноят кодексининг 169 моддасига асосан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда шиналар ўрнига ғишт қўйиб кетаётган ўғирилар қўлга тушди