Жамият

Суд сохта “давлат хизматчи”си ишига қонуний баҳо берди

Кейинги пайтда ўзини турли  ҳукумат идоралари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимият ва турли давлат идоралари ходими сифатида таништириш, уларга тегишли гувоҳномаларни қалбакилаштириш орқали  сохта мансабдор  шахс ниқоби остида ғаразли ниятларини амалга ошираётган шахслар  сони кўпайиб бормоқда.

Суд сохта “давлат хизматчи”си ишига қонуний баҳо берди

 

Ушбу сохта мансабдорлар ҳатти-ҳаракати жамиятдаги фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлиши,  фирибгарлар ўлжасига айланиб қолиши, давлат ҳокимияти  органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга нисбатан ишончни  йўқолишига сабаб бўлади.

 

Яқинда 1966 йил Тошкент шаҳри Олмазор туманида туғилган,   вақтинча ишсиз И.И. қўлган олинди. Тадбир давомида ундан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимига тегишли қалбаки гувоҳнома ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Мазкур иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилиб  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси 1 қисми, яъни ҳужжатлар,  штамплар, муҳрлар,  бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш аломати билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят иши бўйича Миробод судида мазкур воқеа атрофлича ўрганилди, унинг сабабчисига қонунуй баҳо берилди.

 

Суд жиноий иш ҳужжатларини кўриб, ҳукм чиқарди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган фуқаро И.И айбдор деб топилиб, ойлик иш хақининг 15 фоизини  давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш,  2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"